Чегарада вазият жиддий

0

21 июнь куни «Толибон»нинг қуролланган гуруҳи Aфғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош Қундуз вилоятидаги Шерхон Бандар чегара ҳудудига ҳужум қилди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари маълумотларига кўра, 22 июнь соат 09:00 гача давом этган қуролли тўқнашув натижасида ҳужумга дош беролмай, Aфғонистон ҳукумат кучларининг 134 нафар ҳарбий хизматчилари Тожикистонга чекинишга мажбур бўлдилар.

Тожикистон чегарачилари давлат чегарасини бузган афғон аскарларига мамлакатга эркин киришга рухсат беришди.

Aфғонистон ҳарбий хизматчилари орасида 4 киши яраланган ва 1 киши ҳалок бўлган.

Тожикистон ва Aфғонистон ўртасидаги чегара чизиғидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда, Шерхон Бандар ҳудудида яраланган, ўлдирилган ва асирга олинган афғон ҳарбийларининг умумий сони 100 кишини ташкил этади.

Сўнгги маълумотларга кўра, сўнгги ўн кун ичида Aфғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош тўрт вилоятида ҳукумат кучлари ва «Толибон» ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.