Фуқаронинг телефонини ўз укаси ўғирлагани маълум бўлди

0

Жорий йил 20 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 июнь куни соат 13:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисидаги зинада турган нархи 2.700.000 сўмлик «Самсунг А-10S” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори А.Абдумажидовлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни фуқаронинг 1995 йилда туғилган укаси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...