ОЛХЎРИ НИМАДАН ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?

0

Мана, табиатнинг биз севган яна бир тотли неъмати – олхўри ҳам пишиб етилди. Бу меванинг инсон организмини тозалаш хусусиятини кўпчилик билади. Аммо бу олхўрининг танага келтирадиган ягона фойдаси эмас.

Олхўри А, С, В, РР каби витаминлар ва калий, магний ҳамда темир моддалари манбаи. Шунингдек, холеретик ва диуретик таъсирга эга.

Олхўри рангининг қуюқ кўк рангда бўлиши таркибидаги антоцианлар туфайлидир. Бу модда танани саратон ҳамда қаришдан ҳимоя қилувчи фойдали антиоксидант ҳисобланади.

Олхўри пўстлоғида жуда кўп ўсимлик толаси, мевасида пектин мавжуд бўлиб, бу ичакларни табиий равишда тозалаш ҳамда даволашга ёрдам беради. Олхўри яллиғланишга қарши таъсирга ҳам эга.

– Бу мевани истеъмол қилишда меъёрни унутмаслик керак. Акс ҳолда, қоринда оғриқ пайдо қилиши эҳтимоли бор. Бир кунда 4-5 дона олхўри ейиш етарли.
Олхўри, шунингдек, ошқозон деворларини тирнаш хусусиятига ҳам эга. Шу боис ошқозон-ичак тизимининг сурункали касалликлари бўлса, бу мевани емаган маъқул.