Қизил ўнгачда ҳам «грижа» бўладими

0

Қорин ва кўкрак бўшлиғи ўртасидан ўтган йўл диафрагма деб аталади. Унинг асосий вазифаси нафас олишга ёрдам бериш ҳисобланади. Диафрагмада кичик тешикча ва ундан кейин қизил ўнгач бошланади.

Сабаблари:Тўғма ва ҳаётда ортирилган бўлади баъзи бир манбаларда овқатни кўп истеъмол қилиш, ошқозон яраси, ошқозонда доим овқат туриб қолиши, ҳомиладорлик ва тўғриқнинг оғир кечиши бунга асосий омил қилиб кўрсатилган.

 

Аломатлари қандай бўлади: Овқат еб бўлгандан сўнг жиғилдон қайнаши оғирлик ҳисси асосан тунда бошланади.Инсон чарчаганда, олдинга эгилганда оғриқ кўчаяди.Баъзида беморни томоғидан овқат ўтмай қолади айниқса иссиқ ёки совуқ ичганда. Қуюқ таомлар еганда ҳудди тўхтаб қолгандек бўлади, ва овқатни ютишга қийналади ва тўш ортида оғриқ пайдо бўлади ҳиқичоқ бошланиб бемор тинимсиз кекиради.