Ўзбекистон коррупцияга қарши муросасиз курашишга бел боғламоқда – қонун лойиҳаси

0

Ўзбекистон коррупцияга қарши муросасиз курашишга бел боғламоқда – қонун лойиҳаси

Коррупцияга қарши курашишнинг янги чораларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Президент топшириғига асосан Адлия вазирлиги иккита ҳужжатни муҳокамага қўйди.

Лойиҳаларда:

◾️“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш;

◾️2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;

◾️Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;

◾️коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;

◾️2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш;

◾️даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;

◾️коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш ва бошқа шу каби коррупцияга қарши кескин чораларни қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳалар муҳокамаси 8 июлга қадар давом этади.

Улар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш ва муҳокамаларда иштирок этиш мумкин.

 

loading...