Иссиқдан қийналдингизми? Унда бизга қулоқ солинг!

0

Иссиқни енгишга ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чуқур нафас олинг

Қизиб кетганингизни ҳис қилишингиз билан бир неча дақиқа давомида чуқур нафас олинг. Тўғри нафас олиш организмнинг терморегуляциясига ёрдам беради.

 

Ялпизли спрей тайёрланг

 

Ялпиз баргининг устига қайноқ сув қуйинг, совиганидан кейин бутилкага солинг ва тана ҳамда юзингизга пурканг.

 

Лайфхак

 

Вентиляторнинг олдига сув солиб музлатилган пластик идишларни қўйинг.

 

Аччиқ таом истеъмол қилинг

 

Қон айланишини жадаллаштиргани сабаб ҳам аччиқ таом терморегуляцияни яхшилайди. Қолаверса, қалампир таркибидаги капсаицин тана ҳароратини оширмасдан яхшилаб терлашга олиб келади.

 

Компресслардан фойдаланинг

 

Пулсни ўлчаса бўладиган тана қисмлари – билаклар, товон ва чаккага муз солинган пакет қўйинг.

 

Алой шарбатидан фойдаланинг

 

Алой шарбати қуёш нурларидан кейинги куйиш ва қизишдан кейин терини совутиши мумкин бўлган ягона восита ҳисобланади. Аммо шунга қарамай унда иссиққа қарши курашишда фойдаланса ҳам бўлади. Бунинг учун алойли гелни пулс ўлчанадиган тана қисми масалан, билакка суртиш кифоя. 5-10 дақиқада тана ҳарорати пасаяди.

 

Чойшабларни музлатинг

Пластик пакетга солинган чойшабларни бир неча соатга музлаткичга қўйинг.

 

Яна бир самарали тавсия

Муз ёки музлатилган гуручни яхшилаб ёпиладиган пакетларга солиб чойшаб ва тўшак орасига қўйинг. Ё бўлмаса янги пайпоқ ичига гуруч солиб музлаткичга қўйсангиз ҳам бўлади.

loading...