КУН КУЛГИСИ!!!

0

***

Учиб кетаётган самолёт кутилмаганда тескари  ўгирилиб қолди. Стюардесса ваҳимага тушиб қолган йўловчиларни тинчлантираяпти:

— Хавотир олманглар! Ҳозир учувчимиз бурнига дори томизиб олсин, самолёт жойига қайтади!

***

Уйга кайфияти бузилиб қайтган хотинидан эр сўради:

— Нима бўлди? Ким хафа қилди?

— Э, туғилган кунингизга совға олай деб дўкон айлангандим. Нуқул 8 мартга тўғри келадиган совғалар учрайверади!..

***

Эр хотинига машина ҳайдашни ўргатаяпти:

— Светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхтайсан, яшили ёнса, юрасан!.. Вей, бунақа пайтда менинг қўрқувдан оқариб кетган рангимга эътибор қилиб ўтирма!

***

Эълон:

— Эр бир соатга сотилади. У дазмолингизни тузата олади, пардаларни осиб беради, ҳар қандай қулфни буза олади, башарангизни кўкартириб, маошини ичиб қўйиб, қўшни аёлникида тунашга ҳам уста!

***

Агар аёл сиз ҳақингизда қандай фикрда эканини билгингиз келса, ўша аёлга уйланинг! Жуда тез орада ўзингиз ҳақида кўп нарса билиб оласиз.

***

Хотиним ахлат тўкиб келишни тез-тез эсидан чиқариб туради. Эсига тушди дегунча, ахлат ташийдиган машинанинг кетидан чопиб бақиради:

— Ҳой, кечикибман! Ахлатнинг ҳаммасини юклаб кетиб бўлдиларингми? Вой Худойим!..

Шунда унга ҳайдовчи шундай дейди:

—Ҳали ҳаммасини юклаб улгурмадик! Чиқа қолинг!

***

Бир хорижлик эркак қаҳвахонага кирса, қоғозга ёзиб қўйишибди:

Қўй гўштидан кабоб.

2.Қўй гўштидан ўзбекча кабоб.

Эркак ошпаздан сўради:

— Қўй гўштидан ўзбекча кабоб деганини қандай тушунса бўлади?

— Бу кабоб дўппига солиб пиширилади.

***

Иккинчи жаҳон уруши. Совет самолётлари Берлин устига аёвсиз, лекин эҳтиёткорлик билан бомбалар ёғдиришарди. Чунки, ҳар бир учувчи пастда Штирлиц борлигини яхши биларди.

***

— Ўғлим билиб қўй! Олманинг икки бўлаги тез-тез Загс бўлимида эмас, аксинча компот ичида учрашишади.

***

Муаллима ўқувчилардан улғайгач, ким бўлишларини сўради.

— Мен космонавт бўламан.

— Мен врач бўламан.

Шунда Тошмат ўрнидан туриб деди:

— Мен Қорбобо бўламан.

— Ие, нега?

— Бир ҳафтагина кўриниб қўясан-да, бир йил бўшсан.

***

Қиморхонадан бир эркак ташқарига чопиб чиқди-да, серқатнов йўлни кесиб ўта бошлаганди, милиционер ҳуштагини чалиб қичқирди:

— Зудлик билан орқангизга қайтинг!

— Иложим йўқ! Мен ҳамма пулларимни ютқазиб бўлдим.

 

loading...