Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар қўйилмоқда

0

“Uzbekistan Airways” AЖ Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширади.  Бу ҳақда миллий авиакомпания хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент – Бухоро йўналишидаги авиачипталар 214 000 сўмдан бошланади.

Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи 403 000 сўмдан бошланади.

Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

loading...