Канададаги мактабда номаълум қабрлар топилди

0

Канаданинг Саскачеван жанубидаги маҳаллий мактабда юзлаб номаълум қабрлар топилган.

Ўтган ой Камлупс шаҳридаги мактабда ҳам 215 нафар бола кўмилгани аниқланган эди.

Мамлакатда матбуот анжумани ўтказилиб, мактабдаги янги топилмалар ҳақида батафсил маълумот бериш режалаштирилган.

Канада ҳукумати мазкур ҳолат юзасидан кечирим сўраган. Мактабларда жисмоний ва жинсий зўравонликлар кенг тарқалгани тўғрисидаги хабарлар тан олинган.

Ушбу ҳаракат зўравонлик алкоголизм ва гиёҳвандлик эпидемиясининг асосий сабаби этиб белгиланди.

Тарихга назар ташласак, 19 асрдан 1970 йилларга қадар 150 мингдан зиёд болалар Канада жамиятига сингдириш дастури доирасида давлат томонидан молиялаштирилган христиан мактабларида ўқиши қатъий қилинган.

Улар насронийликни қабул қилишга мажбур бўлган ва ўз она тилида гапириш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Хабарларга кўра, кўпчилик калтакланган ва ҳақорат қилинган, 6 минг нафаргача одам вафот этгани айтилмоқда.

euronews

loading...