Эрон олий раҳбари коронавирусга қарши эмланди

0

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий COVID-19 коронавирусига қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди.

«Ўз билимлари ва тажрибаларини ишга солиб, мамлакатга коронавирусга қарши вакцина сингари нуфузли имкониятни тақдим этиш учун илмий ва амалий саъй-ҳаракатларни амалга оширганларнинг барчасидан чин юракдан миннатдорман», — деб ёзган Хоманаий ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Олий раҳбарнинг илтимосига биноан, у Эроннинг COV-Iran Barekat препарати билан эмланган.

Таъкидлашича, эмлашдан олдин Хоманаий иккита шартни илгари сурган: у навбатдан ташқари эмлашни хоҳламаган ва Эронда ишлаб чиқарилган препарат билан эмланишни талаб қилган.

РБК

loading...