КУН КУЛГИСИ !!!

0

* * *

— Биласанми, ГАИ ходимлари кейинги пайтда умуман ҳуштак чалмайдиган бўлиб қолишди.

— Уялишаяптимикан?

— Йўқ, “ҳуштак чалса, чўнтакка пул тушмайди” деган ақидага амал қилишаяпти.

***

“Раҳмат”га ким қандай жавоб қайтаради?

Россияда: — Раҳматни чўнтакка солиб бўлмайди.

Исроилда: — Раҳматни касса қабул қилмайди.

Ўрта Осиёда: — Раҳматни нонга ўраб еб бўлмайди.

Хитойда: — Раҳматни таёқчага илиб еёлмайсан.

***

Савол:

— Қайси жонивор кун бўйи ўзининг саксон килолик вазнини 3 граммгача ўзгартира олади?

Жавоб:

— Эр.

Савол:

— Нега?

Жавоб:

— Хотини эрталаб уни “Тура қолинг, тимсоҳим!”, деб уйғотади. Тушда товоқдаги овқатни олдига тақ этиб қўйиб, “Е ит!”, дея кесатади. Кечқурун эса, эркаланиб “Кела қолинг, сичқончам!” дея ўзига тортади.

***

Агар эр хотинига “Йўқ” деб жавоб қилса, савол тахминан “Компьютердан бош кўтарасизми-йўқми?” маъносида берилган. Агар эр “Билганингни қил!” деган жавобни айтса, демак, хотини тахминан “Сочимни сариққа бўяйми, ё қорагами?” деб сўраган. Башарти эр “Ҳа” деб жавоб қилса, хотини ундан “Гапларимни эшитаяпсизми?” деб сўраган.

***

Жинни қўлига кўзгу олди-да, тикилиб туриб шеригига деди:

— Қара, негадир манави башара таниш кўринаяпти.

— Қани, бер-чи!..

Иккинчи жинни ҳам кўзгуга тикилиб турди-да, қичқирди:

— Э, аҳмоқ, ахир, бу менман-ку!

Эр-хотин машинада кетишаётганди. Хотин кутилмаганда эрига қичқирди:

— Машинани орқага қайтаринг! Дазмолни ўчиришни унутибман!

— Хавотир олма, мен ваннадаги кранни беркитмай чиқибман!

* * *

Йигирма йил кўришмаган икки дугона учрашиб қолишди ва бири иккинчисидан сўради:

— Хўш, ишлар қалай? Аҳволларинг қандай?

— Э, тирноғимни синдириб қўйдим.

* * *

Жинни поездда кетаётиб шеригига деди:

— Қара, машинист қандай қилиб ерости йўли бўйлаб поездни бошқара оларкин?..

— Йўлни яхши билса керак-да!

* * *

Чойхонага бир болакай югуриб кирди-да, ўтирганлардан бирига деди:

— Аҳмад амаки, сизни Али амаки кутаяпти.

— Раҳмат, Пейжержон.

* * *

Старшина аскарларни сафлантириб ошхонага олиб кетаяпти.

— Бир, икки! Бир, икки, уч!

Бир болакай чопиб келиб унга деди:

— Амаки, мен ўнгача санай оламан!

***

Жинни “Миллионер” деган ўйинда иштирок этаяпти. Бошловчи сўради:

— Қандай қуш ўзига ин қурмайди?

— Какку!

— Қаердан биласан?

— Чунки у бувимнинг соатида яшайди.

* * *

Хотини уйга кеч келгани учун уришавергач, эр унга қараб бақирди:

— Жим бўл! Менга бақирма! Ухла!

— Ухлайман, лекин жим бўлмайман!

***

Қария оғилхонага кирса, ҳўтиги йиғлаб ўтирибди. Ундан сўради:

— Ҳўтиквой, нега йиғлаяпсан?

— Анави сигир мени “эшшак” деб ҳақорат қилди.

 

 

loading...