Мисрда кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди (видео)

0

Мисрнинг Искандария шаҳрида кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда «Sky News Arabia»га таяниб, «Korrespondent» хабар берди.

Маълум қилинишича, турар жой биноси 25 июнь, жума куни қисман қулаб тушган. Воқеа кутилмаганда содир бўлиши оқибатда аҳоли бирор чора кўришга улгурмаган ва улар вайроналар остида қолиб кетган.

Таъкидланишича, қутқарувчилар вайроналар остидан тўрт кишини тирик ҳолда олиб чиқишга муваффақ бўлган, айни пайтда эса бир қанча оилаларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, ҳукумат ушбу бино яшаш учун яроқсизлиги борасида бир неча йил олдин аҳолини огоҳлантирган ва уни бузиш кераклигини маълум қилган.

loading...