Талабалар билан суҳбат бўлиб ўтди

0

Бугун Кинематография агентлигида Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудовнинг С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)даги маҳорат устахонаси учун имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ёшлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ёшларни мазкур муваффақият билан қутлади.

 

Маълумки, Кинематография агентлиги ҳамда С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ҳамкорликда академик таълим учун танлов эълон қилинган эди.

 

Фарҳод Маҳмудов бошчилигида мазкур танлов ўтказилиб, муносиб талабгорлар танлаб олинди ва “Ўзбекфильм” киностудиясида ижодий имтиҳон бўлиб ўтди. Охирги босқичда эса институтнинг “Актёрлик маҳорати” кафедраси томонидан имтиҳон олинди.

 

Эндиликда барча имтиҳонлардан муносиб ўта олган 15 нафар ёшлар агентлик кўмаги асосида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олади.

 

 

loading...