КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

— Эринг билан ажрашаётганмишсан. Шу ростми?

— Рост.

— Истасанг, сенга яхши бир адвокат топиб беришим мумкин.

— Керакмас, раҳмат! Мен аллақачон ўзимга яхши бир журналистни топиб олганман.

 

***

Кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан ерга учиб тушаётган компьютер ўзича ўйларди:

— Эҳ, ҳозир қотиб қолсайдим!

 

***

— Хозир нима иш билан бандсан?

— Официантлик қилаяпман.

— Хўш, қалай экан?

— Зўр! Кун бўйи ресторандаман. Яна кечқурун пул ҳам беришади.

 

***

Икки яҳудий йигит учрашиб қолишди.

— Ишонасанми, хотиним никоҳ узугини уйда қолдириб, кетиб қолибди. Энди бошқасига турмушга чиқаётганмиш. Мен ўша йигитнинг қаерда яшашини билмоқчиман.

— Нима, адабини бериб қўймоқчимисан?

— Йўғ-э, узукни ўшанга сотмоқчиман.

 

***

Икки жинни уйда ўтириб зерикишди. Бири иккинчисига деди:

— Нима қилсак экан? Чой қўяймикан?

— Қўй!

— Кейин нима қиламиз?

— Кейинми? Қайнаган сувни чойнаги билан музлаткичга қўй! Қайноқ сув турса зиён қилмайди.

 

***

Биринчи синфга борган болакай боғчанинг ±нидан ўтиб кета±тиб, ўйнаб юрган болаларга яқинлашди-да, деди:

— Эҳ, жон деб сизларга қўшилардим-у, маълумот қурғур йўл бермайди-да!

 

***

Чукчаларга яшаш учун вагон совға қилишди. Бир ойдан кейин қандай яшаётганларини билиш учун ташриф буюриб қарашса, ҳаммалари бир бўлиб вагонни у ёқдан-бу ёққа судраб юришибди. Уларнинг биридан бунинг сабабини сўрашганда, у шундай жавоб берди:

— Ҳожатхона эшигига “Вагон тўхтаб турганда ҳожатхонадан фойдаланманг” деб ёзиб қўйишган экан. Шунинг учун бир-биримизга ёрдам бериб ётибмиз.

 

***

Тоғ. Чўпон қўйларини ҳайдаб кетиб борарди. Шу пайт қўл телефони жиринглаб қолди. Телефон овозини эшитган қўйлар таққа тўхтаб чўпон томонга қарашди. Чўпон эса, ким биландир гаплашиб бўлгач, телефонни чўнтагига соларкан, қўйларга деди:

— Хавотирланманглар, мени сўрашибди!

 

***

Бир одам қўлида карнай билан тиқилинч автобусга чиқа олмади. Шунда бекатда турган болакай унга деди:

— Кўрдингизми, амаки? Агар шунинг ўрнига най чалишни ўрганганингизда автобусдан қолиб кетмасдингиз.

 

***

Чол кампиридан сўради:

-Кампир, эртага туғилган кунинг экан. Нима совға қилай?

-Менга қабристоннинг яхши, салқин жойидан қабр ола қолинг!

Орадан бир йил ўтди.

-Отаси, бу йил туғилган кунимга нима совға қиласиз?

-Ҳеч нарса. Бултурги совғамдан ҳалиям фойдаланганинг йўқ.

 

***

Болакай онасининг ёнида айланиб уни ҳар томондан томоша қила бошлади.

-Ҳа, болам, нега атрофимда айланиб қолдинг?

-Дадамнинг гапи ростми-ёлғонми, аниқлашим керак.

-Даданг нима деганди?

Қўшнимиз Тугмачагул холамга доим: “Жоним, биз эҳтиёт бўлиб учрашишимиз керак. Хотинимнинг орқасидаям кўзи бор” деб айтарди.

 

***

Жиян:

-Хола, совға учун сизга миннатдорчилик билдираман.

Хола:

-Э, арзимайди.

Жиян:

-Биламан. Аммо ойим албатта миннатдорчилик билдиришимни тайинлаган.

 

***

Тўрт яшар бола отасига топишмоқ айтди.

-Зин-зин-зин, миёв-миёв! Нима?

-Билмайман.

-Э, бу мушук трамвайда келди дегани. Зин-зин-зин, вов-вов-вов! Нима?

-Ит трамвайда келган бўлса керак.

Тополмадингиз. Бу ойим ишдан келди дегани.

 

***

Болакай дўстига деди:-Мен жуда қўрқиб кетаяпман.

-Нимадан?

-Яқинда дадам янги машина сотиб олиб, эскисини сотиб юборганди.

-Нима бўпти?

Кеча менга айтишдики, ойим янги чақалоқ олиб келармиш.

 

***

Қиз онасига деди:

-Ойи, маслаҳат беринг. Бошим қотиб қолди. Уч йигитнинг қай бирини танлай? Бири яхши пул топади. Иккинчиси жуда ақлли. Учинчиси зўр рақсга тушаркан.

Анави… Биринчиси рақсга тушишни ўрганмасмикан?

 

 

loading...