Бешариқлик шахсга чора кўрилди. У 4 йилдан ортиқ вақт қидирувда бўлган

0

Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 12.02.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.Холматовдан М.Матқобилова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор С.Холматов охирги маротаба 2016 йил декабрь ойида алимент тўлаган бўлиб, шундан сўнг у номаълум манзилга ишлаш учун кетиб қолган ва янги манзили ҳақида тегишли тартибда маълум қилмасдан алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор ота 2017 йил январь ойидан 2021 йил июнь ойига қадар жами 54 ойлик 40 807 430 алимент пулини тўламасдан келган.
Бюронинг қидирув инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида С.Холматов ота-онаси яшаб келаётган манзилга келадиган вақти аниқланиб, жорий йилнинг 15 июнь куни тонгда ушланган. У билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида 40,8 млн. сўм алимент пулини тўлай олмаслигини маълум қилган ва унга алимент қарзини бир қисмини тўлаш таклифи берилганида умуман тўламаслигини билдирган.
Шунга кўра, шу куннинг ўзида жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида қарздор С.Холматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш кўриб чиқилиб, унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Жазони ўташ жараёнида қарздор ўз оталик бурчи, ҳаракатлари моҳияти ҳақида ўйлаб кўриши тайин, акс ҳолда келгусида унинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

loading...