Ҳоким журналистларга дўппи совға қилди

0

Кеча, 27 июнь куни Сирдарё вилояти ҳокими ОАВ вакиллари ва блогерларни байрам билан табриклади. Ғофур Мирзаев вилоят ҳокимлигида журналистларни қабул қилди.

Журналистлар ҳокимдан совға сифатида дўппи қабул қилди. Ҳокимият матбуот хизмати томонидан тадбир суратлари эълон қилинди.

Маълумотда журналистларга дўппидан ташқари фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари ҳам берилганлиги айтилган. Таъкидлаш жоиз, тармоқ фойдаланувчилари ҳокимнинг дўппи ҳақидаги ғоясини кулги билан қабул қилди. Фойдаланувчилар ҳоким шу йўл орқали журналистлар устидан кулган деган фикрни ўртага ташламоқда.

loading...