Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан жорий йил ўтган даврида 15 минг 90 та мурожаат қабул қилинди.

Шундан 13 минг 577 таси бугунги кунга қадар кўриб чиқилиши таъминланди. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 10 минг 192 таси қаноатлантирилди.

Қабул қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар иш билан таъминлаш ва бандлик, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш (моддий ёрдам), коммунал соҳалар, суд-ҳуқуқ, банк ва кредит масалаларида бўлган.

Халқ қабулхоналарининг сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ва депутатлар билан ҳамкорлиги пировард натижасида Халқ қабулхоналарига 2021 йилда келиб тушган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга, ижобий ҳал қилиш даражаси 10 фоизга ошишига эришилди.

Ромитан туманида жойлашган “Акбар Сарвиноз Сервис” МЧЖ жорий йил бошида фаолиятини кенгайтириб қурилиш иш ўринларини кенгайтириш мақсадида 150 миллион сўм кредит олиш учун Агробанкнинг туман филиалига ҳужжат топширган. Бироқ банк ходимлари турли баҳоналар қилиб, уни 2 ой овора қилади. Сўнгра туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилган. Натижада мурожаат ижобий ҳал этилади. Банк томонидан 150 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Айни кунда ажратилган кредит ҳисобига қўшимча қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, янги 6 та иш ўрни яратди.

2020 йилда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш, келиб тушган мурожаатларни жойида ўрганилиши ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида депутатлар ҳамкорлик тизими йўлга қўйилган эди. Мазкур тизим асосида жорий йилда 166 та мурожаат ўрганилиб, шундан 123 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоят Халқ қабулхонасига ижтимоий тармоқлар (Facebook, Telegram) орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Жорий йилда Халқ қабулхоналари томонидан мурожаатлар асосида “Маҳаллабай” ўрганишлар ўтказилиб, Бухоро вилояти бўйича аҳоли учун долзарб муаммолари кўп бўлган, 55 та оғир ва олис ҳудудлар рўйхатлари шакллантирилди.

Мазкур ҳудудларда мавжуд муаммолар бартараф қилинишини таъминлаш мақсадида, Халқ қабулхоналари томонидан сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари ташкил қилинди. Аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, мазкур ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Аҳоли хонадонлари таъмирланиб, ички йўллар шағаллаштирилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудлардан 26 таси “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилди.

Олот туманидаги оғир ва олис ҳудудлар тоифасига киритилган туман марказидан 25 км узоқликдаги Қирлишон маҳалласида на чучук сув, на электр токи ва на табиий газ бор эди. Ободонлаштириш давомида тоза сув ва электр манбаи етиб келди. Қишлоқ врачлик пункти ўрнига МФЙ биносида 1 та хона ажратилган ҳолда тиббиёт пункти ташкил этилган. У ерда аҳоли саломатлигини тиклаш учун умуман шароитлар мавжуд эмас эди. Қирлишон маҳалласида 30-сон оилавий поликлиниканинг филиали биноси янгидан қурилиш ишлари бошланди. Бугунги кунда бинода пардозлаш ишлари якунлаш арафасида.

Халқ қабулхоналари ва сектор раҳбарлари томонидан долзарб муаммолари кўп бўлган ҳудудларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни жойларга борган ҳолда депутатлар ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда жойида ижобий ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида, жорий йилда 1 минг 130 маротаба оммавий сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулларда 5 минг 776 та масалага оид мурожаат келиб тушган. Шундан 4 минг 620 таси бугунги кунга қадар кўриб чиқилиши таъминланиб, 3 минг 676 таси қаноатлантирилди.

Аҳоли муаммолари соҳалар кесимида “Маҳаллабай”, “Фуқаробай” энг кўп мурожаат тушган ва муаммолар ҳал этилмаётган соҳалар бўйича мониторинглар ўтказилди. Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудуддаги 67 та давлат идоралари ва ташкилотларда жойига бориб ўрганилди. 130 маротаба секторларда мониторинглар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 234 та тақдимнома ва таклифлар киритилди. Шунга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 170 нафар ходими расман огоҳлантирилди. 50 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. 11 нафар ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 3 нафар ходимига нисбатан жарима жазо чоралари қўлланилди.

Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли муаммоларини ҳал қилиш борасида изчил ишлар давом эттирилмоқда. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди.

Эркин Қудратов,  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  

Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Манимча Халк кабулхоналари иш унумдорлиги 20-30 фоиз атрофида.Кабулхоналар булмаган вактда хам халк хокимлар,Бош прокуратура,Олий судларга мурожаат килар эди,хозир хам мурожаат килади.Сабаб адолатсизлик.Агар хар кандай масала адолат билан,хеч нарсани таъма килмасдан хал килинса,уз жойида ,Кабулхоналарга хожат колмайди.Хозир уларга канча халк маблаги сарфланаяпти.Бажарилган деб берилаётган хисоботлар эса,асосан кузбуямачилик.Бу мени фикрим.

Comments are closed.