Жиззахда хотинини хиёнатда гумонлаб, пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

0

Жиззах вилояти Дўстлик туманида 31 март куни эркак хотинини пичоқлаб ўлдиригани хабар қилинганди. Мазкур жиноятни содир этган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, 22:00 дан кейин у маст ҳолда уйига келиб, хотини билан жанжаллашиб қолган. У турмуш ўртоғини Telegram’даги ёзишмалари сабаб хиёнатда гумонлаб, ошхона пичоғи билан бўйин қисмига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

 

Шунингдек, акасига ички ишлар ходимларига телефон қилиши ҳамда уйда бўлган қизини олиб кетишини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

loading...