Кино олиш учун институтда ўқиш шарт эмас!

0

“Кино олиш учун қаерда ўқиш керак” – Ким Ки Дук

Менимча, кино олиш учун институтда ўқиш шарт эмас. Таълим муҳим, аммо бу кинода ҳал қилувчи омил эмас. Яхши кинонинг учта таркибий қисми бор: вақт, макон ва одамлар.

Вақт – бу одамлар бошдан кечирган ёки бошдан кечирадиган воқеа. Макон – бу воқеалар содир бўлган жой. Одамлар бизнинг ўзимиз, бизнинг образларимиз ва тақдиримиз.

Мен кино мактабларида ўқимаслик керак демоқчи эмасман. Кино мактабида ўқиш ҳам ёрдам бериши мумкин, аммо мен вақт, макон ва одамлар шарофати билан фильмни қандай қилиб ишлаш мумкинлигини ўргандим.

Барча ўқув муассасалари бу ҳаётимизнинг кичик бир қисми, холос, биз билимларни тажриба ва идрокимиз орқали оламиз.

Энг муҳими, табиат: осмон, қуёш ва бизни ўраб турган ҳамма нарса. «Табиат» сўзи билан мен қалб ва фикрларни назарда тутаман.

Инсон мустақил равишда ўйлай олиши ва ҳис қила билиши керак. Баъзи ҳолларда таълим ушбу эркинликни бўғиб қўяди.

Агар сизда назарий қолиплар бўлмаса, фильмни қандай яратиш ўзингизга қолади. Сиз хаёл қиласиз, хаёл ҳамма нарсага қодир.

 

loading...