Қозоқ ёки ўзбек? UFC Шавкат Раҳмоновнинг фуқаролиги тўғрисида аниқ қарор қабул қилмади

0

UFC расмий Twitter аккаунтларида қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов номи ёнида турли хил байроқлар жойлаштирилди, деб хабар беради закон.кз нашри Спортс.кз берган маълумотларга  асосланиб.

Унинг Бразилиялик Мишел Празерис билан жангидан олдин UFC Europe Twitter саҳифаси Қозоғистон байроғи эмодзи билан бирга эълон тарқатди. Аммо, Рахмоновнинг ғалабасидан кейин UFCнинг асосий ҳисоб қайдномаси твитига Ўзбекистон байроғини қўшди.

Шавкат Раҳмонов аслида  қозоғистонлик ва UFCда Қозоғистон байроғи остида жанг қилади. Лекин у  Ўзбекистоннинг Шўрчи шаҳрида туғилган. Рахмоновнинг UFCдаги карерасига келсак, промоутерликдаги иккита бошланғич жангида у иккита муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди.‌‌

 

loading...