Европада саёҳат билан боғлиқ янги чекловлар ўрнатилмоқда

0

Португалия, Испания ва Германияда COVID-19 касаллиги яна кўпая бошлади. Шу боис, саёҳат билан билан боғлиқ айрим чекловлар ўрналилди, дея хабар берди euronews.

Европа бўйлаб коронавируснинг юқумли Делта варианти тез суръатларда ошиб бормоқда. Вирус тарқалишини чеклаш мақсадида давдатлараро саёҳат қилиш тартиби назоратга олинади.

Португалия томонидан эълон қилинган буйруққа биноан, бугундан бошлаб мамлакатга ташриф буюрган британияликлар икки ҳафта мажбурий карантинда бўлади.

Янги қоидаларга кўра, Португалия ҳудудига ҳаво, қуруқлик ва денгиз орқали саёҳат қилмоқчи бўлган ҳар бир киши тўлиқ эмлангани ёки изоляция қилиниши талаб этилади.

Таъкидлаш керак, Португалия «Делта вариантини СOVID-19нинг энг хавфли тури» деб эълон қилган Европа Иттифоқидаги биринчи давлат бўлди.

Испания, шунингдек, Буюк Британия саёҳатчиларига янги чекловлар қўйди. Пайшанба кунидан бошлаб Британиядан орол орқали келган сайёҳлар коронавирусга қарши тўлиқ вақцинация қилингани тўғрисидаги ҳужжатни ёки салбий ПCР тестини кўрсатишлари керак.

Германия давлати эса Португалия ва Россия фуқаролари учун сайёҳатни бутунлай тақиқлади.

Фақат Германия фуқароларига 14 кунлик мажбурий карантиндан сўнг мамлакатга кириш ҳуқуқи берилади.

Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги Делта вариантининг Европага тарқалиши сабабли Германия эмлаш дастурини тезлаштириши кераклигини айтди.

Хабарларга кўра, ҳукумат июль ойининг биринчи ҳафтасида мамлакат бўйлаб эмлаш марказларига 5 миллион дозада вакцина етказиб беришни ваъда қилган.

Европанинг аксарият қисмида COVID-19 билан боғлиқ вазият яхшиланиб бошлаган эди.

Шунинг учун, қатор мамлакатлар чекловларни бекор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда тиббий ниқобда ҳаракатланиш тартиби олиб ташланган.

tarjumon.uz

loading...