«Немис мошинаси» бир тийинга қиммат экан!..

0

Дарров бузилиб, шорлоғи чиқиб қолди. Илгари қанақа зўр эди. Даҳшат эди. Бир ишга тушдими, кейин унинг ортидан биров қувиб етолмасди. Лекин энди «пишибди». Пишганлиги Франция билан бўлган ўйинда кўринганди. Жа, бунчаликмасдир. Тасодифдир. Бу ёғига, «немс мошинаси» қаттиқ ишлайди, деган эдик. Қаёқда, ингилизлар, «эҳтиёт қисмлари»ни сочиб ташлашди… Раҳим Стерлинг гол урди… Шуни оти Раҳим бўлмаса керак. Назаримда Раҳимқул бўлса керак. Ингилизлар унинг исмидаги қўшимчасини олиб ташлашган, чиқар. Паспортига қараш керак. Кейин Кейн гол урди. Боши билан. Ўзи, ингилизларни тўртта ўйинта тўртта урган голи бор. Шуни ҳам учтасини Стерлинг урган.

loading...