Хитойнинг ташқи қарзи мамлакат иқтисодиёти учун жиддий хавф солмоқда

0

Хитойнинг умумий қарзи сезиларли даражада ошди ва бу мамлакат ҳукумати учун жиддий хавфга айланди, деб хабар бермоқда CNBC.
Коронавирус пандемияси бизнес муҳитига зарба берди ва ҳукумат компанияларнинг маълум қарзларини қоплаш учун маблағ ажратган.

“Натижада, Ҳалқаро ҳисоб-китоб Банкининг баҳолашича, 2020 йилнинг учинчи чорагида Хитойнинг қарзи рекорд даражада ошиб, ялпи ички маҳсулотнинг 29 фоизига тенглашди”, дейилади “Лента.ру” хабарида.

Шунга ўхшаш вазият 2020 йилда АҚШ, Япония ва Европа мамлакатларида ҳам кузатилди, бу давлатларда ҳам ҳукумат компания ва фуқароларга пандемия даврида кўмак сифатида маблағ ажратган.

loading...