Зидан Францияни бошқарадими?

0

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Зидан бу ишга қизиқмоқда, шу сабаб у таклифни кўриб чиқишга тайёр. Дешамнинг Франция термаси билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, французлар Евро-2020 1/8 финалида Швейцария (3:3 асосий вақтда)га пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди.

loading...