Германия ва Италия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этишди

0

Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр немис ҳарбийлари деярли 20 йиллик ҳарбий хизматдан сўнг 29 июн куни Афғонистонни тарк этганини расмий эълон қилди.

Италия мудофаа вазири Лоренсо Герини ҳам ўз қўшинларини ушбу давлатдан олиб кетганлигини маълум қилди.

Германия Афғонистонда 1100 нафарга яқин ҳарбийси бор эди, аксарияти Балх вилояти маркази Мозори Шарифда жойлашганди.
Сўнгги йилларда 50 минг италиялик аскар Афғонистонда ҳарбий хизмат ўтаган, улар Ҳирот вилоятида жойлашганди.

Баёнотда айтилишича, Афғонистонда Германия 59 кишини, Италия эса 53 кишини йўқотган.

 

loading...