“Дўстлик” видеороликлар танлови эълон қилинди

0

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Дўстлик” видероликлар танловини эълон қилади.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни”га бағишланган мазкур танлов Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва элатлар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятларининг фаолияти, хорижий мамлакатлар билан маданий-гуманитар ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида турли миллатлар тили, маданияти, анъаналари, урф-одатларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш ғояларини акс эттиради.

Танлов қўйидаги номинациялар бўйича ўтказилади: 

“Энг яхши видеоролик”, 

“Ҳаваскор ёшлар тайёрлаган энг яхши видеоролик”, 

“3D” ўлчамдаги энг яхши видеоролик” 

Ҳар бир номинациялар бўйича танлов ғолиблари алоҳида тартибда: 

1- ўрин – 50 миллион;

2- ўрин – 30 миллион;

3- ўрин – 15 миллион;

Шунингдек, 10 та рағбатлантирувчи ўрин – 5 миллион сўмдан мукофотланади.

“Дўстлик” видеороликлар танлови ғолиблари 2021 йил 28 июль куни – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбириларида тақдирланадилар.

Видеороликлар 2021 йилнинг 20 июлига қадар Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциациясига юборилиши лозим.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1а уй (Ўзбекистон Кинематография агентлиги биноси). 

Мурожаат учун телефонлар: + 998 94 652 66 95; + 998 94 642 22 12; 

Телеграмм канали манзили (94) 652-66-95, электрон манзили ozeoavma@gmail.com.

loading...