Насиба Абдуллаева ҳеч қачон чегарани бузмайди!..

0

Унинг табиатида бундай нарсани ўзи йўқ. Фаросатсизлик, калтафаҳимлик, бачканалик, тутуриқсизлик унинг табиатида бўлмаган. Шунинг учун ҳам у қўшиқчиликни бир маромда тутиб келмоқда. У мингга яқин интервю берган бўлса керак. Лекин уларнинг бирортасида ёмон, қалтис, бировларни шаънини камситадиган гап гапирмаган. Шу боисдан ҳам Насиба Абдуллаева билан ҳамма эҳтиёт бўлиб гаплашади… Яқинда бир танишим уни «Самарқанд дарвоза»нинг «Макро»сида кўрганлигини айтди. (У пайтда ҳали «Макро» бор эди). Оддий кийинган. Эл қатори савдо қилаяпди. Салом берганга салом бераяпди. Сўрашган билан сўрашаяпди. Ҳақиқий одамийлик шу эмасми?..

loading...