TikTok барча фойдаланувчилар учун юкланадиган видеороликлар давомийлигини 3 дақиқага қадар оширади

0

TikTok ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига видеороликлар давомийлигини узайтириш имкониятини тақдим этди. Олдинлари бундан фақат чекланган миқдордаги тиктокерлар фойдалана оларди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ пресс-релизига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

«Яқин бир неча ҳафтада биз TikTok’даги барча учун давомийлиги узун бўлган видеоларни яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятимизга TikTok’да давомийлиги уч дақиқагача бўлган видеороликларни бевосита тасвирга олиш, юклаш ва таҳрирлаш каби эркин ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини тақдим этамиз», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, функция ишга тушиши билан фойдаланувчиларга янги имконият ҳақида хабарнома боради.

Айни вақтда TikTok’га давомийлиги 1 дақиқадан ошмайдиган видеоларни юклаш мумкин, холос.

Аввалроқ YouTube сарлавҳалар, изоҳ ва субтитрларни фойдаланувчи тилига автоматик таржима қиладиган функцияни синовдан ўтказаётгани, Instagram Stories’да автоматик субтитрларни жойлаштириш функцияси пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилганди.

loading...