Арас Булут Ийнемли: «Чуқур» билан хайрлашишга ҳали эрта»

0

Туркияда ва бутун дунёда машҳур бўлган «Чуқур» телесериали тугади, аммо Aрас Булут Ийнемли мухлисларни жуда хурсанд қилган сериал билан хайрлашишга ҳали эрта эканлигини айтди. Бу ҳақда ТВ Газете ахборот нашри ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Чуқур» Туркия телевидениесида 4 мавсум давомида намойиш этилган. Танқидчиларнинг фикрига кўра, лойиҳа турк сериаллари тарихига энг муваффақиятли лойиҳалардан бири сифатида киради.

Шунинг учун ижодкорлар сериал мухлислари учун сюрприз тайёрламоқдалар: ҳозирда парда ортида лойиҳанинг тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда сериалда бош образ — Ямачни гавдалантирган актёр Aрас Булут Ийнемли маълум қилди.

«Чуқур» фильмини суратга олиш жуда ҳаяжонли давр эди. Биз тугатдик, энди бироз дам оламан. Aммо, лойиҳа билан хайрлашишга ҳали эрта: «Чуқур» ҳужжатли фильми суратга олинади, жамоа яна йиғилади», – деди у.

Aрас Булут Ийнемли, шунингдек, лойиҳа ҳақидаги ҳужжатли фильм актёрларнинг ўзи ва сериал тарихи ҳақида эканлигини тушунтирди.

Aсар ҳужжатли фильм кўринишида сериалнинг барча аъзолари билан суҳбатлашиш орқали тақдим этилишини тушунтираркан, актёр ҳали барча тафсилотларни билмаслигини таъкидлади.

loading...