Самарқандда “Damas” автобуснинг йўлига чиқиб кетди. Икки киши ўлди

0

2021 йил 01 июль куни соат 12:00 ларда, Пайариқ тумани “Эшмонсоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-48 автомобиль йўлининг 26 км.да ҳаракатланиб келаётган, “Жиззах-Гагарин-Самарқанд-Пайариқ” йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Damas” русумли транспорт воситасининг чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, “Damas” ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.