Таиландда гуруч учун ошхонани вайрон қилган фил яна шаҳарга қайтди. Бу сафар уни мушуклар егулиги ўзига жалб этган (видео)

0

Таиландда июнь охирларида Плай Бунчуай лақабли 40 ёшли фил тунда Пхунгпрасапорнлар оиласининг ошхонаси деворини бузиб кириб, озгина гуруч ўғирлаб, машҳурликка эришган эди. Meduza’нинг ёзишича, орадан бир ҳафта ўтгач, фил Хуахин шаҳрида яна бир «босқинни» амалга оширган. Бу сафар ҳайвон бошқа уйга ўғирликка тушган ва ҳатто ҳеч нарсага шикаст етказмаган.

Воқеалар қолган жиҳатлари бўйича ўхшаш: Наттакан Чароэндонг исмли маҳаллий фуқаро тунги соат 02:00 ларда шовқиндан уйғониб кетган. Уйга киришда у мушуклар учун мўлжалланган егуликни ўғирлаган улкан Плай Бунчуайга дуч келган. Фил терраса томи остига зўрға сиққан. Шунга қарамай, жой тўр бўлса-да, у ҳеч нимадан ташвишланмаган — тунги меҳмон думини ликиллатиб, ўзига мушуклар егулиги ёққанини билдирган.

Барчаси яхшилик билан тугаган: овқатланиб бўлган фил ортига бурилиб, жунгли ўрмонларига беркинган. Ҳайвоннинг бу каби хатти-ҳаракатидан у шаҳарга озуқа излаб яна қайтиши мумкинлигини билиш мумкин.

 

Аввалроқ Таиланд шимолидаги Чиангмай провинциясида фил боласи шакарқамиш ўғирлаётганида қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

loading...