Япония соҳиллари яқинида жойлашган Миякедзима вулқонли оролида ҳаво олтингугуртга тўла: оролдаги Ояма вулқонининг доимий отилиш хавфи мавжуд.
2000 йилда 3000 га яқин маҳаллий аҳоли оролдан эвакувация қилинган, аммо 2005 йил ёзида уларнинг аксарияти қайтиб келган. Бунга ватанпарварлик туйғуси эмас, балки атроф-муҳитнинг одамларга таъсирини ўрганадиган илмий фонднинг қайтиб келганларга нафақа тўлаши сабаб бўлган. Орол аҳолиси куннинг асосий қисмини газ ниқобида ўтказади, ҳатто тантанали маросимларда ҳам уни ечишмайди.
Агар ерда бирор дахшатли вирус тарқалганда ҳам, орол аҳолисининг тирик қолиш имконияти катта. Чунки олтингугурт билан тўла ҳаводан сўнг, бошқа вируслар улар учун қўрқинчли эмас.