КУН КУЛГИСИ !!!

0

***

Аёлларга фойдали маслаҳат:

— Бир дақиқада бир килога озишни истайсизми? Унда зудлик билан юзингиздаги бўёқларни ювиб ташланг!

 

***

Она ўғлига деди:

— Турақол, мактабга кеч қоласан!

— Ҳечқиси йўқ. Мактаб ҳар куни ишлайди.

 

***

Қиз дугонасидан сўради:

— Сен қари, лекин миллионер эркакнинг хотини бўлишга рози бўлармидинг?

— Йўқ, унинг беваси бўлишга рози бўлардим.

 

***

Пиёниста милиция бўлимига қарашли паспорт столи ходимидан сўради:

— Менга Ленин кўчасида яшовчи Тошматов Бўривойнинг уй манзилини беринг!

— Ҳозир… Исми шарифингиз нима?

— Тошматов Бўривой.

 

***

— Сенга нима бўлди?

— Э, севган қизим билан рақс тушаётгандим. Дадаси кириб қолди.

— Нима бўпти? Фақат рақс тушаётган экансизлар-ку!

— Унинг қулоғи оғир-да!

 

***

Икки ҳисобчи учрашиб қолишди.

— Ҳаёт қалай?

— Ўттиз фоизларга тортиб турибди.

 

***

Тўйиб чекиб олган гиёҳванд катта кўчада кетиб борар, қулоғига наушник тақиб олган, мусиқа тинглаб ўзича рақсга тушиб қўйяпти.

У такси ҳайдовчисига яқин борди-да, сўради:

— Бўшмисан?

— Ҳа.

— Кел, унда бирга рақсга тушамиз!

 

***

Фойдали маслаҳат:

— Қизлар! Эсингизда бўлсин! Биринчи учрашув пайтида энг асосийси — хуррак отмаслик!

 

***

— Эркаклар, агар аёл сизга яна бир маротаба имкон берган бўлса, бу имконни қўлдан чиқарманг! Ажрашинг!

 

***

Дўкон эшиги тепасидаги эълондан:

— Ҳар бир “Ласетти” сотиб олган одамга совға сифатида бир шишадан лимонад тақдим этилади.

 

***

Эркак олтин балиқ тутиб олди. Балиқ деди:

— Учта тилагингни айт, бажо келтираман!

— Хотиним кўп бўлишини истайман!

— Бажарилди!

— Пулим кўп бўлишини истайман!

— Бош устига!

— Сени яна икки юз марта тутиб олишни истайман!

 

***

Маълум бўлишича, кечалари кўпчилик автомобиллар эгаларини йўқолиб қолди деб ўйлаб қўрқувдан баланд овозда ув тортишаркан.

 

***

Ҳарбий қисмга командир этиб тайинланган полковник саф тортган аскарлар билан танишаяпти. У ўзини меҳрибон, эркинлик тарафдори қилиб кўрсатиш мақсадида аскарлардан бирига яқин келиб деди:

— Бошингни баланд кўтар! Истасанг, мен билан қўл бериб сўрашишинг ҳам мумкин. Кейин отангга бориб шахсан полковник билан қўл бериб кўришганингни айтиб мақтанасан. Отанг ҳам бундай шарафга муяссар бўлганингдан хурсанд бўлса керак… Айтганча, отанг ким ўзи?

— Генерал.

 

 

loading...