Трамп Байденни яна бир масалада айблади

0

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятини яна бир масалада айблади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, маъмурият Россия, Хитой ва Эронга нисбатан заифликни кўрсатмоқда. У ўзининг президентлик даврида Россия ва Хитой билан яхши муносабатларни ривожлантирганини таъкидлаган. Энди эса АҚШ ҳукумати ташқи сиёсатда заиф позицияни эгаллаётганини айтган.

«Амалдаги давлат раҳбарлари Россия, Эрон ва коммунистик Хитойга бўйин эгмоқда. Бошқа мамлакатлар эса Қўшма Штатлар устидан кулмоқда, чунки демократлар учун Америка охирги ўриндадир», — деган Трамп.

Унинг фикрига кўра, АҚШ фуқаролари 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ва 2022 йилги Конгрессдаги оралиқ сайловларда Республикачилар партиясига овоз бериши керак. Собиқ президент, шунингдек, АҚШ ҳарбийларига сиёсий соҳада «Россия, Хитой ва бошқа нарсаларга» эътибор қаратишни маслаҳат берган.