Йодга бой бўлган денгиз карамининг фойдали хусусиятлари ҳақида

0

-Денгиз карами (ламинария) океан, денгиз тубида ўсувчи ўтлар – ламинариядан олинган маҳсулот ҳисобланади.

-Денгиз карами табиий маҳсулот бўлгани учун ўзига хос таъм ва ҳидга эга. Ундан хом балиқ ҳиди келади. Шу сабабли ҳамма ҳам уни истеъмол қилолмайди.

-30 грамм денгиз карамида бир кунлик ёдга бўлган эҳтиёжни қондириш мумкин. Ундан ташқари карам таркибида алгинат деган модда бўлиб, у организмдаги оғир металл тузлар ва токсинларни ўзи билан олиб чиқиб кетиш хусусиятига эга.

-Денгиз карами қонни суюлтиради, тромбоэмболияни олдини олади.

-Бу маҳсулотни доимий истеъмол қилишга одатланмаганмиз. Унинг турлари жуда кўп ва таъмлари ҳам турлича. Орасидан ўзингизга маъқулини топсангиз бўлади. Денгиз карамини бошқа маҳсулотларга қўшиб, салат ҳолида истеъмол қилиш тавсия этилади.

SoglomHayot