Бугун Тошкентда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

0

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун 6 июлда Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43° атрофида бўлиб, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди.

 

Пойтахтимизда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво харорати 41-43° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади.