​​Диний эътиқоди туфайли Болливудни тарк этган ҳинд актрисаси 

0

20 ёшли Болливуд актрисаси Зайра Восим ўз касбий фаолияти эътиқоди билан муносабатига «таҳдид солиши» ортидан икки йил олдин ортиқ фильмларда роль ижро этмаслигини билдирган. «Узоқ вақт руҳиятим билан кураш олиб бориш мени чарчатди,» таъкидлаган Восим хоним.

Ҳиндистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари зудлик билан бу янгиликка муносабат билдиришга киришиб, уларнинг аксарияти Восим хоним келтирган сабабларни танқид остига олган. Зайра Восим 2016 йилда намойиш этилган «Дангал» фильмидан сўнг машҳурлик чўққисига чиққан эди. У шунингдек, таниқли актёр Амир Хон билан бирга «Сирли юлдуз» фильмида ҳам суратга тушган.

Актриса бир вақтлар ўзи орзу қилган кино саноатига кириб келгандан беш йил ўтиб, ўзининг ўрни бу ерда эмаслигини англаб етган. «Бу соҳа менга, ҳақиқатан, муҳаббат, дастак ва олқишлар олиб келди, аммо мени аста-секин ва ўзим англамаган ҳолда иймондан айрилиш йўли томон ҳам етаклади. Кўп ҳолларда иймонимга зид келувчи муҳитда ишлашда давом этганим сайин эътиқодим билан муносабатим хавф остида қолди,» дейди Восим хоним.

Шунингдек, у актрисалик фаолияти ўзини «қалтис» вазиятда қолдирганини ҳам қўшимча қилади. «Хотиржамлигим, иймоним ва Аллоҳ билан муносабатимга таҳдид солувчи муҳитга кўникиб қолишим жуда осон эди.»

 

loading...