Дунёдаги энг ингичка электрон қурилма яратилди

0

Тель-Авивдаги университет тадқиқотчилари дунёдаги энг митти электрон қурилмани яратди. Улар бор ва азот қатламларидан электрон маълумотларни сақлашга қодир юпқа икки ўлчамли плёнкани ихтиро қилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Оддий электрон қурилмаларда миллионлаб атомлардан таркиб топган митти кристаллардан фойдаланилади. Иккита атом қалинлигича келадиган натижага эришиш учун олимлар электронларни квант-механик туннеллаштиришдан фойдаланган. Ушбу технология маълумотни материалнинг юпқа қавати орқали ташиш имконини беради.

 

«Миниатюризация замонавий электрон қурилмаларни яхшилашга хизмат қилишига умид қиламиз ва бу келажак гаджетларида маълумотларни бошқа оригинал усулларда бошқаришга имкон беради», — дея таъкидлайди мутахассислар.

 

Олимларнинг сўзларига кўра, янги технология нафақат янги компьютер девайсларининг пайдо бўлишига, балки детекторлар, энергияни тўплаш ва қайта ишлаш, шунингдек, ёруғлик билан ўзаро таъсирлашувчи қурилмаларнинг яратилишига хизмат қилади.

 

Аввалроқ Samsung ўта юқори тиниқликка эга дисплей яратгани, BOE компанияси смартфонлар ва бошқа қурилмаларнинг экранлари билан ўзаро алоқани таъминлашнинг қизиқарли вариантини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...