Президентнинг қайнонаси вафот этди

0

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси Узбекби Асадуллоева вафот этди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Бир неча кун олдин 88 ёшли Узбекби Асадуллоева коронавирус аломатлари билан Душанбедаги Гастроэнтерология институти ҳузуридаги Мансуров клиникасига ётқизилганди.

Асадуллоева – мамлакатнинг биринчи хоними Азизамох Асадуллоеванинг ва «Ориенбанк» раиси Ҳасан Асадуллозоданинг онаси.

Аввалроқ, президентнинг қайнонаси бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати остида ўтказгани маълум бўлган эди.

Узбекби Асадуллоева Хатлон вилоятининг Жалолиддин Балхий (собиқ Колхозобод) ҳудудида яшаган эди.

loading...