​​“Ўзбекфильм” киноконцерни ташкил этилди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида” 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ–5060-сон қарорига мувофиқ “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси негизида «Ўзбекфильм” киноконцерни ташкил этилди.

 

Замонавий киносаноат инфратузилмасини шакллантириш, кинокомпанияларга фильмлар, мультфильмлар, сериаллар ва бошқа кино маҳсулотларини яратиш бўйича хизматлар кўрсатиш «Ўзбекфильм” киноконцернинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

 

Яна шунингдек, киноконцерн олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

 

мамлакатда кино ишлаб чиқариш бўйича ишларни бажариш,

фильмлар ишлаб чиқаришга жалб қилинган хорижий кинокомпанияларга ҳар томонлама хизматлар кўрсатиш,

ўзбек миллий кино санъатининг энг яхши ютуқларини сақлаб қолиш

ва кўпайтириш,

хорижий фильмларни ўзбек тилига таржима қилиш ёки овозлаштириш орқали

халқимизнинг кенг қатламини жаҳон кино санъати дурдоналаридан баҳраманд қилиш,

миллий фильмларни хорижий тилларга таржима қилиш, овозлаштириш ва субтитрлаштириш орқали миллий кино санъатини жаҳонга тарғиб қилиш,

ўзбек дубляж мактаби қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш.

 

Корхона хорижий кинокомпанияларга ташкилий, техник-технологик ва бошқа ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва устоз-шогирд мактабини шакллантиришга қаратилган ишларни ташкил этиш, теле-радиостудияларни ташкил қилиш, ижтимоий ва реклама видеороликлар тайёрлаш ва шунга ўхшаш фаолиятларни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

 

loading...