1 июндан пенсия ва нафақаларни текширишда аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинди

0

Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот хизмати  маълум қилмоқда.

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг  топшириқлари билан камерал назорат текширишлари натижасида аниқланган ортиқча тўловларни ундирилиши мониторинг қилинган.

Ушбу ортиқча тўловларнинг аксарияти фуқаронинг айби бўлмаган ҳолдаги техник хато ёки архив ҳужжатларини тўлиқ сақланмаганлиги натижасида юзага келган.

Шунингдек, пенсия ишларининг асосий қисми бир неча йил аввал тайинланганлиги сабабли пенсионерлардан йирик (пенсия миқдорининг бир неча баробари) миқдорда ортиқча тўловлар ундириш талаб этилмоқда.

Шунга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсия ишларини текшириш ҳамда ортиқча тўловларини фуқаролардан ундириш тартиби бекор қилинди.

darakchi.uz

loading...