Квентин Тарантино яна бир тарихий кинотеатрни сотиб олди

0

Квентин Тарантино ўзининг New Beverly кинотеатрига қўшимча равишда яна бир тарихий кинотеартни — Лос-Анжелесдаги Сансет булварида жойлашган Vista Theatre’ни сотиб олди, деб хабар беради «Фильм.ru». Режиссёр ушбу кинотеатрни Рождество байрамига очишга ваъда берган.

«Сансет булваридаги Vista Theatre’ни сотиб олдим. Уни тез орада, Рождествога очамиз. Қайтараман: фақат бадиий фильмлар. Бу ретроспектив кинозал бўлмайди. Биз прокатга чиқадиган янги фильмларни намойиш этамиз. У New Beverly Cinema’га ўхшаган бўлмайди. Унинг ўз муҳити бор. Виста эса тождаги бриллиантга айланади. Биз бироз эски фильмларни намойиш этамиз, аммо бу худди тўрт кунлик унаштирувга ўхшаган бўлади», — дейди Тарантино.

Эслатиб ўтамиз, Kventin New Beverly кинотеатрини 2007 йилда сотиб олган эди. У ерда режиссёрнинг шахсий коллекциядан ўрин олган плёнкадаги фильмлар намойиш этилади, шунингдек, баъзида уларни томошабинлар билан муҳокама қилади.

Vista Theatre эса биринчи бор ўз эшикларини 1923 йилнинг 9 октябрида очган.

loading...