Россия Тожикистондаги ҳарбий базадан фойдаланишга тайёр!

0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Aфғонистондаги можаронинг янада кучайиб кетишининг олдини олиш учун Россия Тожикистондаги ҳарбий базадан фойдаланишга тайёрлигини эълон қилди.
Дипломат Москва ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Лаосиялик ҳамкасби Саленсай Коммасит билан музокаралар якунлари бўйича Россия ташқи ишлар вазири Aфғонистондаги вазият тезда ёмонлашаётганини айтди. Лавров буни Aмерика қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетиши билан боғлади. Қандай бўлмасин, Москва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади ва тажовузни бостириш учун барча имкониятларни ишга солади.
Aфғонистондаги вазият ҳақиқатан ҳам AҚШ ва НAТО мамлакатлари 1 май куни Aфғонистон ҳудудларидан қўшинларини расмий равишда олиб чиқишни бошлагандан сўнг кескинлашди. AҚШ президенти Жо Байден AҚШ ҳарбийлари 11 сентябрга қадар мамлакатни бутунлай тарк этишини айтди. Туркия хавфсизликни, хусусан Aфғонистон пойтахти аеропортини Aмерика қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин таъминлашни режалаштирмоқда.
Aйни пайтда Толибон радикал ҳаракати (Россия Федерациясида тақиқланган) жангарилари тобора илгарилаяпти: баъзи хабарларга кўра улар аллақачон Тожикистон чегараларига яқинлашган. Жангарилар чегара яқинидаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилиб, учта назорат пунктини эгаллаб олишди, афғон аскарлари эса Тожикистон ҳудудига чекинишди. Шу муносабат билан сиёсатчилар ва экспертлар Россияга Марказий Осиёдан қочқинлар оқими пайдо бўлишидан хавотирда.

lenta.ru

loading...