Ўз-ўзининг қон босимини ўлчаш мумкинми?

0

-Кўп ишлатиладиган механик тонометрлар ўз-ўзининг қон босимини ўлчашга мўлжалланмаган. Чунки бемор қон босимини ўлчаётганида қалтис ва зўриқтирувчи ҳаракатлар қилиши, рақамларни яхши кўра олмаслиги мумкин.

– Шунинг учун ҳам қон босимининг аниқ кўрсаткичини билиш учун бошқа бир кишининг ёрдамидан фойдаланиш зарур. Механик тонометрлар эса айнан шунга, яъни бир кишининг қон босимини иккинчи бир киши ўлчашга мўлжалланган.

-Электрон тонометрлар ёрдамида эса ўз-ўзининг қон босимини ўлчаш мумкин.

«Соғлом ҳаёт»