Ўзбекистонда бензин нархи 17 фоизга қимматлашди – Статистика қўмитаси

0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—июнь ойларида бензин нархи 17 фоизга қимматлашганини маълум қилди. Июнда бензин республика бўйича ўртача 2,5 фоизга, пропан эса 8,7 фоизга қимматлашган.

Қўмита ҳисоботида келтирилишича, 2021 йил бошидан нархларнинг сезиларли ошиши бензин (17,0 фоиз) ҳамда шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари (8,2 фоиз) нархларида қайд этилган. Йиллик нисбатда эса инфляцион жараёнлар бензин (38,9 фоиз), шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари ҳамда ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари (18,8 фоиз) нархларида яққол намоён бўлган.

loading...