Голливуд юлдузи Скарлетт Йоханссон иккинчи марта фарзандли бўлади

0

36 яшар америкалик юлдуз Скарлетт Йоханссон ва унинг турмуш ўртоғи Колин Жонс ота-она бўлади. Аввалги турмушидан Роуз исмли қизи бўлган актриса иккинчи марта оналик бахтини ҳис қилади.

Жуфтликнинг оиласига яқин бўлган манба улар бундан жуда ҳам хурсанд экани ва узоқ вақт давомида бу янгиликни сир сақлаганини маълум қилган. Скарлеттнинг мухлислари унинг янги «Қора бева» фильми билан боғлиқ тадбирларга ташриф буюрмай қолганига эътибор берган. Бу Marvel/Disney студияларининг йирик лойиҳаси эканлиги, қолаверса, нафақат бош қаҳрамон ролини ўйнагани, балки ижрочи продюсер эканлигига қарамай, актриса интервью ҳам бермаган, хизмат сафарларида ҳам иштирок этмаган.

 

Маълумот учун, актриса Колин Жонсдан аввал актёр Райан Рейнолдс ва журналист Висент Эспиноза билан турмуш қурган. Эспиноза билан турмуши давомида илк марта она бўлган. Колин Жонс 2005 йилдан буён Saturday Night Live дастурининг сценарий муаллифи ва Weekend Update шоусининг ҳаммуаллифи саналади.

loading...