“Ибрат” фильми Зомин семинарида намойиш қилинди

0

“Ибрат” фильми Зомин семинарида намойиш қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган ёш ижодкорларнинг Зомин семинарида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Киномания” студияси томонидан суратга олинган «Ибрат» тарихий-бадиий фильми намойиш қилинди.

 

«Ибрат» фильми ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва Ғарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат ҳақида ҳикоя қилади.

 

Сценарий муаллифлари Нурулла Аббосхон, Абдуқаюм Йўлдошев. Постановкачи режиссёр Жаҳонгир Қосимов, постановкачи оператор Рустам Муродов, продюсер Зафар Йўлдошев.

 

 

loading...