Миср элчиси билан учрашув бўлиб ўтди 

0

Бугун Кинематография агентлигида Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳми хоним билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказишдаги ҳамкорлик ва мисрлик киноижодкорлар билан ко-продукция фильмларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, миср фильмларини ўзбек телеканаллари, ўзбек фильмларини эса миср телеканаллари орқали намойиш этишга келишилди. Томонлар бу борада амалга оширилиши кутилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтишди.

Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти билан Миср элчихонаси ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталди. Бутунжаҳон жамияти томонидан сентябрда ўтказиладиган конференцияга Мисрдан ҳам олимларни жалб қилиш, шу билан бирга Мисрда сақланаётган Ўзбекистон маданиятига оид ёдгорликлар бўйича китоблар тўпламини чоп этиш ташаббуси илгари сурилди.

 

 

loading...