Россияда Мисрга чартер рейслари йўлга қўйилади

0

Россияда Миср курортларига чартер рейслар сони масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда ТAСС Россия ҳукуматининг мувофиқлаштирувчи органи хабарига асосланиб ёзади.

Миср курортларига чартер рейслар сони тўғрисида қарор янги коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқалишини олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишида муҳокама қилиниши таъкидланди – учрашув натижалари кейинроқ эълон қилинади.

Июль ойи бошида туроператорлар Мисрга чартер дастурларини ишга туширишга тайёрлигини эълон қилишди. Azur Air ва С7 авиакомпаниялари аллақачон Мисрнинг курорт шаҳарларига парвозларни бошлашга тайёр эканлиги маълум бўлди.