ТАРВУЗДАН ЮЗ УЧУН НИҚОБЛАР

0

Қуруқ юзлар учун
Юздаги дағалликни олиб, майинлаштиради.

Қўлланилиши:

– 3 қошиқ тарвузнинг гўштли қисми 2 ош қошиқ банан билан аралаштирилади. Юз терисига суртилиб, енгил уқаланади. 10 дақиқага қолдирилади. Сўнг илиқ сувда чайилади.

 Ёғли юзлар учун
Юздаги ялтироқликни олади.
Қўлланилиши:

– 3 ош қошиқ тарвузнинг юмшоқ қисми 1 ош қошиқ қатиқ билан аралаштирилади. Аралашма юзга 20 дақиқага суртилади ва илиқ сувда ювилади.

 Барча турдаги терилар учун

-Тарвуз уруғини ташлаб юборишга шошилманг. Уларни қиймалагичда майдалаб, бир ош қошиқ қайнаган сув билан аралаштириб, юз терисига суртинг. 10 дақиқадан кейин чайинг. Юзингиз тиниқ ва майин бўлганини дарров сезасиз. Муолажани ҳафтада 2 марта бажариш мумкин.

SoglomHayot